Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
келганимизда, Абу Аммор: «Эй Расулуллоҳ, замон шу эканда!», деди. Шунда Пайғамбар с.а.в.:
«اصْبِرْ ثُمَّ قَالَ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لآلِ يَاسِرٍ وَقَدْ فَعَلْتُ»
«Сабр қил», дедилар, кейин: «Эй Аллоҳим, Ёсир оиласини кечир. Албатта Сен уларни кечиргансан», дедилар».
Оч қўйиш: Ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида Анасдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. айтадилар:
«لَقَدْ أُوذِيتُ فِي اللَّهِ وَمَا يُؤْذَى أَحَدٌ، وَلَقَدْ أُخِفْتُ فِي اللَّهِ وَمَا يُخَافُ أَحَدٌ، وَلَقَدْ أَتَتْ عَلَيَّ ثَلاَثٌ مِنْ بَيْنِ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ وَمَا لِي طَعَامٌ إِلاَّ مَا وَارَاهُ إِبِطُ بِلاَلٍ»
«Аллоҳнинг йўлида ҳеч ким менчалик озорланмаган. Аллоҳнинг йўлида ҳеч ким менчалик қўрқитилмаган. Бошимдан уч кеча-кундузлаб Билолнинг қўлтиғига сиққан нарсадан бошқа емишим бўлмаган кунлар ўтган». Ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида Холид ибн Умайр Адавийдан ривоят қилади: Бизга Утба ибн Ғозавон хутба ўқиб, Аллоҳга ҳамду сано айтганидан кейин шундай деди: «Мен ўзимни Пайғамбар с.а.в. билан бўлган еттитанинг биттаси ҳисоблайман. Бизнинг дарахт баргидан бўлак емишимиз бўлмай, оғизларимиз четлари шилиниб, яра босиб кетарди. Мен бир чопонни ўзим билан Ислом чавандози Саъд ибн Абу Ваққос учун иккига бўлдим. Ярмини Саъд ўзига пешбанд қилиб боғлади, ярмини мен. Бугунги кунга келиб биздан тирик қолганларнинг ҳар бири бир шаҳарнинг амирига айланди. Мен ўзимни ўзимнинг наздимда улуғ, Аллоҳнинг наздида эса ҳақир бўлиб қолишимдан паноҳ тилайман». Ҳоким уни «Мустадрак»да чиқариб, Муслим шартига кўра саҳиҳ, деган ва уни Заҳабий «Талхис»да маъқуллаган.
Алоқани узиш: Ибн Саъд «Табақот»да Воқидийдан, у ибн Аббосдан Абу Бакр ибн Абдурраҳмон ибн Ҳорис ибн Ҳишомдан ва Усмон ибн Абу Сулаймон ибн Жубайр ибн Мутъамдан ривоят қилади: «Улар Бану Ҳошим билан қиз олиб, қиз бермаслик, савдо-сотиқ қилмаслик ва борди-келди қилмасликка битим туздилар… Улардан озиқ-овқатлар ва эҳтиёж молларини тўсиб қўйдилар. Улар бир мавсумдан иккинчи мавсумга чиқа олардилар, холос. Аҳволлари
109-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278
|